platina.uz
Жамият

"Эски Тошми" шифохонасидаги беморлар бир неча соат "свет"сиз қолиб кетишди

"Эски Тошми" шифохонасидаги беморлар бир неча соат "свет"сиз қолиб кетишди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тошкент тиббиёт институти ("эски ТошМИ") биносида электр энергиясидан узилиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.  "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали ҳолат юзасидан маълумот беришича, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги  қуввати 110/35/10/6 кВ бўлган юқори кучланишли “Водил” подстанциясидан таъминланувчи ер остдан ўтган кабел тармоғи узиб юборилиши натижасида авария ҳолатида таъминотда ўчишлар кузатилган. Тошкент тиббиёт институти биноси ҳудудида ичимлик суви қувурида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ер қазиш ишларини олиб бориш вақтида эҳтиёсизлик натижасида электр тармоқлари шикастланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган. Шу вақтнинг ўзидаёқ ушбу ҳолат бўйича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиалининг Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси юқори кучланишдаги авария ҳолатларини баратараф этиш махсус тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шу куннинг ўзида бино электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid