platina.uz
Жамият

Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди

Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди
Ҳукумат қарори (712-сон, 16.12.2022 й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди. Регламентга мувофиқ, уруғларни сертификатлаш учун давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, шунингдек Ўзагросаноатинспекцияга ариза берилади. Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача (2,1 млн сўмдан 6 млн сўмгача) йиғим ундирилади. Ўзагросаноатинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ҳужжатларни кўриб чиққанидан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификати беради ёки рад этади. Сертификат бериш муддати барча ҳужжатлар тақдим қилинган ва синов натижалари якунланганидан сўнг 3 иш кунидан ошмаслиги керак. Бундан ташқари қарор билан қуйидаги тартиблар тасдиқланди: уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш; донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш; уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid