platina.uz
Жамият

20 декабрь куни пойтахтимиздаги айрим туманларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

20 декабрь куни пойтахтимиздаги айрим туманларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
"Ўзсувтаъминот" АЖ нинг расмий баёнотига кўра, Тошкент шаҳри Сергели тумани Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан диаметри 1000 мм бўлган ичимлик суви тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари вақтида, яъни 20-декабрь соат 9:00 дан 21-декабрь соат 9:00 гача қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади: Сергели туманида: “Қорасув”, “Тараққиёт”, “Хонабод”, “Қушбеги”, “Хонабодтепа”, “Қурувчилар”, “Дарё бўйи”, “Файзли”, “Жалоир”, “Қипчоқ”, “Суғдиёна”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Темир йўлчи”, " Шукур Бурхонов", "Янги Сергели", “Тинчлик”, “Гулистон”, “Бобур”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Ҳумо” маҳаллаларида. 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт заводи ва турли ишлаб чиқарувчи корхоналар. 8-қозонхона, ТБК насос станцияси, ёнғинга қарши курашиш бўлими, “Рерси” заводи, "Пахта тола" заводи, ғишт заводи, божхона омбори, 25-сонли ўрта мактаб. Янгиҳаёт туманида: “Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чарағон”, “Тошкент” маҳаллаларида. 1-сонли туғруқ комплекси, 37-сонли поликлиника, тери-таносил шифохонаси, ўликхона, Янгиҳаёт туман ҳокимияти, металл заводи, 12-автобус парки, “Греэн парк”, “Эврика” хусусий боғчаси. Сувсиз қолган ҳудудларга ичимлик суви махсус транспорт воситалари ёрдамида етказиб берилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid