platina.uz
Жамият

Қашқадарёда 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйди

Қашқадарёда 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани, Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини-ўзи осиб вафот этган. Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid