platina.uz
Жамият

"Марказий Осиё+ формати минтақавий мувозанатни мустаҳкамлаш ва сақлашга хизмат қилади" — Владимир Норов

"Марказий Осиё+ формати минтақавий мувозанатни мустаҳкамлаш ва сақлашга хизмат қилади" — Владимир Норов
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов "Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор" мавзусидаги давра суҳбати давомида "Марказий Осиё+" форматидаги мулоқотни ривожлантириш масасаларига эътибор қаратди. Қайд этилганидек, бугунги кунда "Марказий Осиё+" шаклидаги учрашувлар Россия, Хитой, АҚШ, Германия, Италия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Япония, Кўрфази Араб ҳамкорлик Кенгаши ва Эвропа Иттифоқи билан ўтказиб келинмоқда. Ушбу механизм минтақа мамлакатларининг асосий ташқи сиёсий шериклар ва ташкилотлар билан ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш имконини беради. Хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири яқинда Самарқандда бўлиб ўтган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: "Глобал дарвоза" биринчи халқаро конференсиясини эслатиб ўтди. Мазкур анжуман доирасида барқарор ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, "яшил" ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва пандемия оқибатларидан халос бўлиш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid