platina.uz
Жамият

Фарғонада Корея компанияси томонидан замонавий боғча қурилади

Фарғонада Корея компанияси томонидан замонавий боғча қурилади
Вилоят ҳокими ҳамда кореялик мутахассислар ўртаси бўлиб ўтган учрашувда томонлар замон талабига жавоб берадиган, инглиз тили ўргатишга ихтисослашган янги МТТ барпо этишга келишиб олган. «Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси жорий йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Сеулда Чунгрим Хан билан музокаралар ўтказиб, вилоят ҳокимлиги ва «Edulink Global» компанияси ўртасида Фарғонада мактабгача таълим соҳасига инвестиция киритиш юзасидан қиймати 2 млн. долларлик ҳамкорлик меморандуми имзоланганди», - дейилади вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида. Боғча қурилиши келгуси йил бошида бошланади. Шунингдек, кореялик мутахассислар боғчани жиҳозлаш, педагогларни тайёрлашни ҳам зиммасига олган. 400 ўринли бўлиши кутилаётган мазкур ташкилот келгуси йилнинг октябрь ойида ишга тушади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid