platina.uz
Жамият

Бугун Тошкентда истеъдодли ўзбек адиби Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди

Бугун Тошкентда истеъдодли ўзбек адиби Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди
Бугун Тошкентда истеъдодли ўзбек адиби Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986).
Илк ҳикояси — «Кунсулувнинг хатлари». Шундан сўнг ёзувчининг «Орзуга тўла қишлок» (1989), «Овлоқ адирлар бағрида» (1990), «Чашма» (1991) ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. «Чамбилбелнинг ойдаласи» (2006) асари муаллифи. Қоракалпоқ адиби Х. Тожимуродовнинг «Ов хангомалари» (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожеаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
"Platina.uz" жамоаси адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid