platina.uz
Спорт

Аргентина жаҳон чемпионига айланди

Аргентина жаҳон чемпионига айланди
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳслари якунланди. Турнинг ҳал қилувчи баҳсида Аргентина ва Франция терма жамоалари ўзаро баҳслашди. Баҳс драматик тарзда кечди. Биринчи бўлимда аргентиналиклар икки маротаба гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Месси ва Ди Мария гол муаллифларига айланишди. Иккинчи бўлимнинг якунлаши арафасида эса Мбаппе икки бор гол уриб, мувозанатни тиклади. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якун топди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида эса Месси навбатдаги тўпини йўллади. Аммо кўп вақт ўтмай, Мбаппе пенальтидан мувозанатни тиклади. Пенальтилар сериясида эса Аргентина ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid