platina.uz
Жамият

Андижон вилояти ҳокими эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилишини маълум қилди

Андижон вилояти ҳокими эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилишини маълум қилди
Андижон вилояти ҳокими бир қанча ҳудудлардаги аҳоли билан учрашувларида янги таклифини маълум қилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди. Маълум бўлишича, кам таъминланган хонадонларга туҳфа ёки ёрдам сифатида телевизор, музлатгич ёки иситгич каби маиший техникалар топшириш бир томондан уларнинг электр учун ҳаражатини кўпайтирмоқда. Моддий ёрдам сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар ҳам аксар ҳолларда электрдан қарздорлик сабаб ёрдам сўрамоқда.
"Шундан келиб чиқиб, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишда қуёш панели топширишни жорий қилиш кўзда тутилади. Панеллар Президентимиз номидан топширилади ва хонадонларга ўрнатиб ҳам берилади", - дейилади хабарда.
Бу орқали ўша хонадоннинг электр энергияси барқарорлашади, ҳаражати камаяди, тўловдаги етишмовчиликлар ортда қолади, хонадонни иситиш осонлашади ва оиланинг ҳозирдаги асосий муаммоларидан бир нечтаси ечим сари юзланади. Ушбу ташаббус барча жойларда аҳоли вакиллари (“Темир дафтар” рўйхатида бўлган фуқаролар) томонидан илиқ ва қизғин қабул қилинди. Вилоят ҳокими тез орада мазкур режани амалга кўчиришни бошлашини маълум қилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid