platina.uz
Жамият

Яккабоғда 17 нафар ҳоким ёрдамчисига ҳайфсан берилди

Яккабоғда 17 нафар ҳоким ёрдамчисига ҳайфсан берилди
Ҳоким Лутфиддин Абдуллаевнинг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича айрим Яккабоғ тумани ҳокими ёрдамчиларига нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида" қарори қабул қилинди. Қарор билан тумандаги "Дарё", "Татар", "Қайрағоч", "Эсат", "Янгиҳаёт", "Сандал", "Алакўйлак", "Пахтакор", "Жамбул", "Шар-шарбоғот", "Ишкент", "Мевазор", "Фаровонлик", "Айғиркўл", "Чўмич", "Обод", "Ғозлиқ" маҳаллаларининг ҳоким ёрдамчиларига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган. Бунга сабаб қилиб "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарорда белгилаб берилган вазифалар лозим даражада бажарилмаганлиги кўрсатилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid