platina.uz
Жамият

Халқ таълими тизимида ўтказилаётган вакант лавозимлар танловининг натижалари эълон қилинди

Халқ таълими тизимида ўтказилаётган вакант лавозимлар танловининг натижалари эълон қилинди
Халқ таълими тизимида вакант лавозимлар танловининг натижалари ҳамда келгуси ҳафтада номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Мазкур ҳафтада марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, тест синовидан ўтказилиб ҳамда 7 та бош ва 2 та етакчи мутахассиси ва 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимларга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди. Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда 1 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди. Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та бош ва 1 та етакчи мутахассис ҳамда 2 та бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 2 та бошқарма бошлиғи ўринбосари ва 11 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid