platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Унда мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди. Давлат раҳбари барча муҳим йўналишлардаги янгиланишларга тўхталар экан, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқарувида трансформация жараёнларини шунингдек, рақамлаштириш ва инвестицион жозибадорлик борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Сума Чакрабарти дунё иқтисодиётидаги мураккаб вазиятда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар  иқтисодий ислоҳотларнинг динамикасини таъминлаётганини таъкидлаб, бу соҳадаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттиришни қўллаб-қувватлади. Учрашувда кун тартибидаги бошқа муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid