platina.uz
Жамият

Қора “MALIBU” изидан...

Қора “MALIBU” изидан...
Қидирувдаги автотранспорт воситаси Бухоро шаҳрида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармаси катта инспектори Ихтиёр ОЛИМОВ platina.uz га хабар берди... Яхши биламизки, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришда банклардан олинган кредит маблағлари муҳим восита ҳисобланади, бироқ кредит маблағларини қайтаришни унутишаётган фуқароларимиз ҳам афсуски учраб туради. Бундай вазиятларда, банклар кредит қарзларини ундириш борасида судларга мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. Бюро органлари иш юритувидаги кредит қарзларини ундиришга доир ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида барча қонуний чоралар кўрилмоқда. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 09 июндаги қарорига асосан қарздор “Х.Х.З.” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Ромитан филиали фойдасига 467 млн. 408 минг сўм кредит қарзи ундириш ва ундирувни фуқаро Ж.Насриевга тегишли бўлган 2012 йилда ишлаб чиқарилган, “Malibu” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жондор туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган. Бўлим давлат ижрочисининг тегишли қарорига асосан “Malibu” автомашинасига қидирув эълон қилиниб, қарор ижросини таъминлаш Бюронинг қидирув ходимларига топширилган. Қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида “Malibu” автомашинаси Бухоро шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинган ва ўтказилган тадбир натижасида автомашина Бухоро шаҳрида топилиб, тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган. Қарздорлик бартараф қилинмаса, мазкур автомашина баҳоланиб, савдога чиқарилиши ҳақида қарздор огоҳлантирилган. Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажармаслик, мажбурий ижро ҳаракатларининг ўтказилишига сабаб бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid