platina.uz
Жамият

Навоий вилояти ҳокими сенаторликка сайланди

Навоий вилояти ҳокими сенаторликка сайланди

Бугун Навоий шаҳрида халқ депутатлари Навоий вилояти, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этган ва номзодни сайлаш тартиби тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот берган. Қўшма мажлисга халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Жамолиддин Ҳамроев раислик қилган.

Сенат аъзолигига Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов номзоди илгари сурилган ҳамда яширин овоз бериш жараёнлари ўтказилган. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 312 нафар депутат қатнашиб, улардан 309 нафари номзодни ёқлаб овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябр ойидан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётган Нормат Турсунов 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid