platina.uz
Жамият

Меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Полша ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш томонлар учун манфаатли бўлиши айтилди

Меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Полша ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш томонлар учун манфаатли бўлиши айтилди
2022 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Полша Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Радослав Грук билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Элчига давлатимиз раҳбарининг халқаро минбарларда эълон қилинган муҳим ташаббуслари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Президентининг БМТ шафелигида Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокара гуруҳини шакллантириш ҳақидаги таклифининг долзарблиги алоҳида таъкидланди. Аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Полша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди. Меҳнат миграцияси соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича ҳам сўз юритилди. [contact-form][contact-field label="Name" type="name" required="true" /][contact-field label="Email" type="email" required="true" /][contact-field label="Website" type="url" /][contact-field label="Message" type="textarea" /][/contact-form]
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid