platina.uz
Жамият

Жанубий Корея Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти учун 330 минг доллар ажратади

Жанубий Корея Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти учун 330 минг доллар ажратади
Жанубий Корея Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти учун 330 минг доллар ажратади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлди. АКТ вазирлигидан иборат делегация аъзолари Корея Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлигига ташриф буюриб, ушбу вазирлик раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказди. Ташриф давомида Корея Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири ўринбосари Хан Чанг Соб билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув натижасига кўра, «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон—Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш» лойиҳасини давом эттириш бўйича англашув меморандумини имзоланди. Лойиҳа доирасида 2020—2022 йиллар учун 1 млн доллар маблағ ажратилган эди. Ушбу лойиҳани давом эттириш мақсадида Корея томони билан 2023 йилда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида лойиҳа қиймати 330 минг доллар миқдорида маблағ ажратиш бўйича келишувга эришилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid