platina.uz
Жамият

Энергетика вазирлиги тадбиркорларни огоҳлантиради

Энергетика вазирлиги тадбиркорларни огоҳлантиради
​Энергетика вазирлиги тадбиркор ва фуқароларни нефть маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотишдан огоҳлантиради. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари билан ўтказилаётган назорат тадбирларида фуқаролар томонидан нефть маҳсулотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, 15 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Назарбек» йўл патруль постида фуқаро А.Ю. бошқарувидаги Газел русумли автомобиль юкхонасида Ф.Я. га тегишли бўлган 500 литр дизель ёнилғиси ностандарт елим идишларда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда олиб кетаётган вақтида ушланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, нефть маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотиш инсонлар ҳаёти ва мол мулкига жиддий зарар етказиши ҳамда оғир асоратлар қолдириши мумкин. Шу боис, Энергетика вазирлиги тадбиркор ва фуқароларни нефть маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотишдан огоҳлантиради.
"Бу каби ноқонуний ҳолатлар аниқланганда, биринчидан, аниқланган нефть маҳсулотлари мусодара бўлади. Шунингдек, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қолаверса, юқоридаги каби қоидабузарликларга йўл қўйган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз", -  дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid