platina.uz
Жамият

Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилади
Жорий йил UzAuto Motors йилига 300 минг автомобиль ишлаб чиқариш учун заводларни максимал ишлаб чиқариш қувватига келтирди. Бу ҳақда UzAvto Motors компанияси матбуот хизмати хабар берди. Ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми 235 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, жорий йилда глобал инқироз шароитида компания ишлаб чиқариш ҳажмини 31 фоизга оширди. Январь ойидан то ҳозирги кунга қадар 310 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди. Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисоблайди ва Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтиради. Мазкур хабарга депутат Расул Кушербаев ўз муносабатини қуйидагича билдирди:
"Шахсан мен компаниянинг важларига ишонмайман. Бу монополистнинг ҳаридоргир автомобилларга сунъий дефицит яратиб, нархни ошириш борасидаги навбатдаги ўйини бўлиши мумкин", - деди Кушербаев.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid