platina.uz
Жамият

Газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланди

Газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланди
Ўзбекистонда 13-14 декабрь кунлари 191 ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Мазкур ноқонуний фаолиятлар натижасида давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 2,1 млрд сўмни ва газ ҳажми 2,3 млн куб метрни ташкил этган. Ушбу миқдордаги табиий газ ўртача 4 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг қиш мавсумидаги бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Тошкент вилоятида (504 млн сўм), Қашқадарёда (361 млн сўм), Навоийда (136 млн сўм), Жиззахда (123 млн сўм), Сирдарёда (137 млн сўм), Хоразмда (138 млн сўм) ва Тошкент шаҳрида (132 млн сўм) аниқланган. Хусусан:
  • Тошкент вилояти, Зангиота туманида фуқаро М.А. га қарашли иссиқхона хўжалиги 119,5 млн сўмлик;
  • Қашқадарё вилояти, «Джўраев Юлдаш» хусусий тадбиркорга қарашли иссиқхона хўжалиги 184,0 млн сўмлик;
  • Қарши туманида фуқаро Ш.Н. га қарашли хусусий паррандачилик биноси 121 млн сўмлик табиий газ ноқонуний равишда фойдаланилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилучи органларга юборилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid