platina.uz
Жамият

"Azal" авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди

"Azal" авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди
15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15да Озарбайжоннинг "Azal" авиакомпанияси самолёти Фарғонага келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда. Маълум бўлишича, Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Airbus А320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Айтиш жоизки, Фарғона Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга - сешанба ва пайшанба кунлари. Маълумот учун, 1992 йилда ташкил этилган "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" ("Azal") йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid