platina.uz
Таҳлил

Бош прокуратура ЙПХ масъуллари ахбороти асосида тайёрланган кўрсатувга эътироз билдирди

Бош прокуратура ЙПХ масъуллари ахбороти асосида тайёрланган кўрсатувга эътироз билдирди
“Ўзбекистон-24” телеканалининг “Вазият-24” кўрсатувида Бош прокуратура ходими ҳужжатларсиз автомашина бошқариб келганлиги ҳақида лавҳа берилган. [video width="640" height="352" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2022/12/IMG_2671-2.mp4"][/video] Лавҳада жорий йилнинг 13 декабрь куни Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида “Спарк” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган вақтида гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилганлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. “Мазкур лавҳани тайёрлаш ва маълумотлар тақдим қилишга масъул бўлган матбуот хизмати томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилмасдан, бирёқлама, нохолис таассурот ва тушунчаларга сабаб бўладиган маълумот тақдим қилинган. Бу каби нохолис маълумотлар прокуратура органлари шаънига путур етказади ҳамда жамоатчиликда салбий фикрлар юзага келтиради. Шу боис, оммавий ахборот воситаларига тақдим қилинадиган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб, сўнгра тақдим қилиш мақсадга мувофиқ, дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid