platina.uz
Таҳлил

Тошкентдаги “Илҳом” театрида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги “Илҳом” театрида ёнғин содир бўлди
12 декабрь куни эрталаб соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Илҳом” театрида ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бу тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғинни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Аниқланишича, ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холлининг 80 кв.м майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли ёнғиндан бинонинг 600 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ёки ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин туфайли спектакллар минимум икки ҳафтага қадар тўхтатилди. Олдин сотиб олинган барча чипталар театр қайта очилганда амал қилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid