platina.uz
Таҳлил

Қувур ёрилиши оқибатида Ангрен нефть базасидан 11,5 минг литр бензин оқиб кетди

Қувур ёрилиши оқибатида Ангрен нефть базасидан 11,5 минг литр бензин оқиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефт базасида авария содир бўлгани, одамлар қувурдан оқиб ётган бензинни идишларга қуйиб олиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Корхона раҳбарияти ҳодисага муносабат билдирди. “Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000 м (куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши туфайли музлаб ёрилган. Бунинг оқибатида сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган”, дея корхона бошлиғи Д.Азимовнинг сўзларини келтирмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати. Таъкидланишича, авария завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20:45 да бартараф қилинган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid