platina.uz
Таҳлил

Жиззахда бегона қизнинг фото ва видеоларини интернетда тарқатган йигит ушланди

Жиззахда бегона қизнинг фото ва видеоларини интернетда тарқатган йигит ушланди
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи қиз ИИБга мурожаат қилиб, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеоларини номаълум шахс ижтимоий тармоқда тарқатаётганини билдирган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фото ва видеоларни Жиззах шаҳрида яшовчи йигит тарқатаётгани аниқланган. Дастлабки суриштирувда у қизнинг фото ва видеоларини жабрланувчининг таниши Шароф Рашидов туманида яшаган, ҳозирда Россияга мавсумий ишчи сифатида ишлашга кетган йигит ижтимоий тармоқларда тарқатиши учун берганини маълум қилган. Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳар икки йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid