platina.uz
Таҳлил

Термизда электр қармоқ билан балиқ овлаган шахслар жаримага тортилди

Термизда электр қармоқ билан балиқ овлаган шахслар жаримага тортилди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида 2 фуқаро балиқларни ноқонуний тарзда овлаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди. Бошқарма назоратчилари ҳамкор органлар ходимлари билан Термиз туманидаги «Нурафшон» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Учқизил» каналидан Жарқўрғон туманида яшовчи Т.Т ҳамда А.О.ни тақиқланган усуллар ва тақиқланган ов қуроллари (электр қармоқ) билан балиқ овлаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олган. Бошқарма ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлардан шу ернинг ўзида бир дона резина қайиқ, бир дона аккумулятор, қўлбола электр қармоқ ва овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Айни пайтда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35- ва 53-моддалари талабини бузган ҳуқуқбузарларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайвонат дунёсига етказилган зарар учун 45 миллион 180 минг сўм жарима чораси қўлланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Термиз тумани судида кўриб чиқилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid