platina.uz
Таҳлил

Хоразмда икки киши ис газидан вафот этгани айтилмоқда

Хоразмда икки киши ис газидан вафот этгани айтилмоқда
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги хонадонда икки киши ис газидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 8 декабрь куни соат 08:51 ларда Янгибозор тумани Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман ФВБга хабар келиб тушиб, Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958 йилда туғилган Ж.Р. ҳамда невараси 2009 йилда туғилган Р.Б.нинг уйида вафот этгани билдирилган. Олиб борилган дастлабки суриштирувлар натижасида кўра, воқеа содир бўлган хонадонда тўққиз нафар фуқаро бўлгани, шулардан икки нафари вафот этгани ва қолган етти нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилгани аниқланган. Уларнинг соғлиги яхши бўлгани учун уйига рухсат берилган. Икки нафар фуқаро вафот этгани бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Суриштирувни Янгибозор тумани прокуротураси олиб бормоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid