platina.uz
Жамият

Фарғона водийси вилоятларида АГТКСлар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Фарғона водийси вилоятларида АГТКСлар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш станциялари вақтинча ёпилди. “Ўзтрансгаз” хабарига кўра, табиий газни биринчи навбатда аҳоли уйларига ва ижтимоий объектларга йўналтириш мақсадида шундай қарорга келинган.

“Об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис уларга табиий газ етказиб бериш долзарб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бугун, 7 декабр куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.

Вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, – дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ, 4 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги АГТКСлар ҳам вақтинча ёпилган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid