platina.uz
Жамият

Самарқандда ака ва ука ўртасидаги жанжал қотиллик билан якун топди

Самарқандда ака ва ука ўртасидаги жанжал қотиллик билан якун топди
2022 йил 1 декабрь куни Самарқанд тумани Қайнама маҳалласидаги автомобилларни таъмирлаш устахонасида ака ва ука ўртасида жанжал содир бўлган. Жанжал давомида ака укасига ошхона пичоғи билан бир неча марта зарба берган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган ука вафот этган. Дастлабки суриштирувда натижасида қотиллик оилавий можаролар ва маст қилувчи ичимлик таъсири остида содир этилгани аниқланган. Ҳодиса юзасидан қотиллик содир бўлган маҳаллада вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда маҳалла мутасаддилари ҳамда участка профилактика инспекторининг фаолияти кескин танқид остига олинган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid