platina.uz
Жамият

Барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши кераклиги белгиланди

Барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши кераклиги белгиланди
Ҳукумат қарори билан аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Аттракцион бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси ва хавфли вазиятлар вужудга келишига олиб келадиган аттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш учун бошқа воситаларни ўз ичига олади. Aттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари оператор томонидан маълумотлар хатосиз, ишончли ва тез қабул қилинишини таъминлаши лозим. Aттракционни ишга тушириш, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш фақат ишга туширишни бошқариш органи орқали амалга оширилади. Аттракционлар ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар кириши олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур. Aттракцион барча тўсиқлари шундай маҳкамланган бўлиши керакки, улар фақат асбоблар ёрдамида очиладиган бўлиши шарт. Тўсиқлар эшиклари қулфланувчи мослама билан жиҳозланиши керак. Занжир, арқон ёки камарнинг йиғиш бирлиги ҳисобланмайдиган ҳар бир қисми тамғаланган бўлиши, агар бунинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқарувчи номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган тахтача ёки ечилмайдиган ҳалқага эга бўлиши керак. Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим. Ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси жойлаштирилиши керак.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid