platina.uz
Жамият

Олмазор туманида профилактика инспектори ўлдириб кетилди

Олмазор туманида профилактика инспектори ўлдириб кетилди
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 00.50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов тумандаги Ғалаба маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб боради. Хизмат вазифасини бажараётган вақтида муқаддам судланган 30 яшар эркак ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинади. Н.Бобомуротов олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. «Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади. Ижтимоий тармоқ фаолларидан вазиятни ёритишда фақат расмий манбалардан фойдаланишларини сўраймиз», дейилади расмий баёнотда. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг қўшимча қилишича, ҳозирда прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid