platina.uz
Жаҳон

АҚШ дунёдаги энг қиммат дорини рўйхатдан ўтказди

АҚШ дунёдаги энг қиммат дорини рўйхатдан ўтказди
АҚШ дунёдаги энг қиммат дори воситасидан фойдаланишга рухсат берди, деб ёзди Oddity Central. Битта инъекция нархи тахминан $3,5 млн. Препарат Hemgenix деб аталади. Доришуносларнинг фикрича, унинг ёрдамида одам гемофилия – қон қуюлиши бузилишидан тузалиб кетади. Ҳозиргача стандарт муолажалар беморларнинг қонида етишмаётган протеин миқдорини етарли даражада ушлаб туриш учун доимий инъекцияларни талаб қилган, аммо янги дори туфайли гемофилия билан оғриган беморларга тўлиқ шифо топиш учун препаратнинг бир дозаси етарли бўлади. Hemgenix ампуласининг нархи 3,5 миллион долларни ташкил этади, бу эса уни тарихдаги энг қиммат дорига айлантиради. Бироқ, юқори нархга қарамай, экспертларнинг фикрича, препарат муваффақиятга эришиш имкониятига эга - гемофилия учун мавжуд даволаш усуллари ҳам катта пул талаб қилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid