platina.uz
Жамият

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади
“Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилиб, унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади. Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базаси академияга ўтказилади. Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Жиноятларни тергов қилиш соҳасида мутахассисларни чуқурлаштирилган мақсадли базавий тайёрлаш ва тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти бошқа соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш академия фаолияти асосий йўналишларидан биридир. 2023/2024 ўқув йилидан академияда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат (3 йил) ва магистратура (1 йил) бўйича ўқув жараёни ташкил этилади. Бунда, қабул квоталари бакалавриат бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларини ташкил этади. Академия қабул параметрлари ҳар йили президент томонидан белгиланади. Академияга қабул қилишда абитуриентлар муайян тоифаларига республика бошқа ОТМга кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди. Ваколатли давлат органлари ходимлари учун академияда тегишли ўқув дастурлари бўйича касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш мажбурий тартиби жорий қилинади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid