platina.uz
Спорт

Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий жамоалар ўртасида FIDE жаҳон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон шахматчилари финалда Хитой билан беллашиб, 2 та раунд (1,5:2,5 ва 1,5:2,5) якунига кўра мағлуб бўлишди. Жаҳон чемпионатининг кумуш медали ўзбек шахмати тарихидаги энг яхши натижа бўлди. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини GM Нодирбек Ёқуббоев, GM Жавоҳир Синдаров, GM Жаҳонгир Воҳидов, GM Шамсиддин Воҳидов, IM Абдималик Абдисалимов ва IM Ортиқ Нигматов ҳимоя қилди. Шахматчиларимизга нидерландиялик Иван Соколов сардорлик ва мураббийлик қилди. Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Польша (2:2) билан дурангга эришиб, Озарбойжонга (1,5-2,5) ютқазган эди. Бу натижалар шахматчиларимизга гуруҳда биринчи ўрин билан чоракфиналга чиқиш учун етарли бўлди. Сўнгра, Ўзбекистон шахматчилари чоракфиналда Украинани 2 та раундда (3:1 ва 2,5:1,5), яримфиналда эса Ҳиндистонни 2 та (2:2 ва 2,5:1,5) раундда мағлуб этишганди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid