platina.uz
Жамият

Ҳудудларда Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчилари иш бошлайди

Ҳудудларда Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчилари иш бошлайди
Ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилмоқда. Администрация раҳбарининг ёрдамчилари ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда амалга оширади. Бу лавозимлар мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади. Бу борада президент фармони қабул қилинган. Ҳужжатда мазкур ўзгариш “ҳудудлар билан тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсади” билан изоҳланган. Расмий хабарга кўра, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаяпти, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланяпти, бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаряпти. Шу сабабли Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланган. Хусусан, ҳудудларда администрация ёрдамчилари фаолият бошлашидан ташқари, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid