platina.uz
Жамият

Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлигидан кетди

Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлигидан кетди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Маълумот учун, Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1990 йилда Тошкент политехника институтини, 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти Бағдод туманида буғдойни қайта ишлаш заводида бошлаган. У 2003 йилда Ўзбекистон президенти аппаратида инспектор сифатида иш бошлаган ва 2016 йилга қадар шу ерда ишлаган. 2016 йил 15 декабрида Ойбек Аширматов ўрнига Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid