platina.uz
Жамият

Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти сессияси ўтказилади

Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти сессияси ўтказилади
«2023 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. 2021 йил 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган БТТ Бош ассамблеяси 24-сессиясида 2023 йилда Бош Ассамблея навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган. БТТ Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади. Қуйидагилар ташкилий қўмита асосий вазифалари этиб белгиланади:
  • жадвал ва режада назарда тутилган чора-тадбирлар ва вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • БТТ Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирлар ташкилий масалаларини ҳал этиш; ахборот-таҳлилий ва ҳужжатлар ўз вақтида, сифатли тайёрланишини таъминлаш;
  • Самарқанд шаҳрида тадбир ўтказиладиган жойлар техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;
  • Самарқанд ва республика бошқа ҳудудларида ўтказиладиган қабуллар ва маданий тадбирларни ташкиллаштириш;
  • Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирлар иштирокчилари Ўзбекистонга келиш-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;
  • Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда объектлар ва меҳмонхона фонди тайёргарлигини таъминлаш;
  • Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш доирасида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий вазифаларни ҳал қилиш;
  • зарур ҳолларда, Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid