platina.uz
Таҳлил

Франция компанияси Тошкент ва Навоий вилоятларида муқобил энергия манбаларини ривожлантиради

Франция компанияси Тошкент ва Навоий вилоятларида муқобил энергия манбаларини ривожлантиради
Францияга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев Франция савдо вазирлиги раҳбарияти ва бир қатор йирик француз компаниялари билан савдо- иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати ва уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган қатор учрашувлар ўтказди. EDF компанияси раҳбарияти билан учрашувда компаниянинг Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги жорий лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Компания вакиллари Тошкент ва Навоий вилоятларида муқобил энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида жами қуввати 1250 Мвт бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди. Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди. «СУЭЗ» директорлар кенгаши раиси Сабрина Суссан билан учрашувда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташкилий жиҳатларига тўхталиб, бунда компания тажрибасини Ўзбекистон бошқа ҳудудларида сув таъминоти тизимларини ривожлантиришга кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Компания шаҳарларда иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ва қаттиқ чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларида иштирок этишини назарда тутган ҳолда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олинди. EIFFAGE компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Яккабоғ – Қарши йўналиши бўйича магистрал сув қувурини ўтказиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Қувур узунлиги 82 км, сувни сақлаш учун 4 та сув ҳавзаси мавжуд. Томонлар лойиҳани жадал амалга ошириш чораларини кўришга келишиб олди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid