Трамп Озарбайжон ва Арманистон етакчиларини Оқ Уйга таклиф этди
Ушбу учрашув якунида тинчлик битими эълон қилиниши мумкин.

АҚШ президенти Доналд Трамп Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинянни Оқ уйдаги учрашувга таклиф қилди.
Бу ҳақда The Washington Post хабардор манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Унда айтилишича, учрашув 8 август, жума куни Оқ уйда бўлиб ўтади.
Нашрнинг қайд этишича, Трамп шу тариқа узоқ вақтдан бери давом этаётган можаронинг ечими бўлиши кутилаётган Ереван ва Боку ўртасидаги тинчлик келишувига воситачилик қилишга уринмоқда.
Газета учрашув якунида тинчлик битими эълон қилиниши мумкинлигини истисно этмади.
Таҳлилчилар Кавказ давлатлари ўртасидаги музокараларни олиб бориш Россиядан АҚШга ўтаётгани ҳақида ёзмоқда.
Сўнгги вақтларда Озарбайжон ва Россия муносабатлари ёёмонлашди, Арманистон ҳам АҚШга яқинлашишга уринмоқда.