platina.uz

АҚШда 8 май Ғалаба куни деб эълон қилинди

Президент Трамп ушбу санани Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. 

Жаҳон
17 соат аввал
АҚШда 8 май Ғалаба куни деб эълон қилинди

АҚШда 8 май Ғалаба куни деб эълон қилинди.

АҚШ президенти Доналд Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

Тегишли ҳужжат Оқ уй томонидан эълон қилинди.

“Бугун халқимиз иттифоқчиларнинг миллий социализм ва фашизм устидан қозонилган ғалабасининг 80 йиллигини — инсоният тарихидаги озодликнинг энг буюк ғалабаларидан бири бўлганини фахр билан нишонламоқда”, — дейилади ҳужжатда.

Америка етакчиси нацизм ва фашизмдан озодлик ҳимоясида ҳалок бўлганлар хотирасини ҳурмат қилишга, барча таҳдидларга қарамай, уни ҳимоя қилишда давом этишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ урушда 400 мингдан ошиқ аскар йўқотган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+