platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Бу битим Ўзбекистонга Европа бозорларини кенгроқ очиши, тадбиркорларга божхона ишини соддалаштириши ва бошқа енгилликларни кўзда тутади. 

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон-Европа саммити бўлиб ўтди. Етакчилар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Бу битим Ўзбекистонга Европа бозорларини кенгроқ очиши, тадбиркорларга божхона ишини соддалаштириши, тўсиқларни камайтириши, юртимизга Европа инвестициялари оқимини эркинлаштириши, талабаларимиз, мутахассислар ва тадбиркорлар учун виза талабларини соддалаштириши, ёшларимизнинг Европада ўқишига кўпроқ имкон яратиши кутилмоқда.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲТБ) амалдаги — 1999 йил 1 июлда кучга кирган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини босиши керак. Янги ҳужжат бўйича музокаралар 2018 йил июль ойида бошланган.

Дастлаб Тошкент уни 2020 йилда имзолашни режалаштирганди, бироқ пандемия бу жадвални ўзгартирган. 2022 йил июл ойида томонлар ҳужжат матнини тасдиқлаганди.

Битим 9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат. У икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамраб олади ҳамда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш, фан ва таълим, инновациялар ва юқори технологиялар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришига алоҳида эътибор қаратган ҳолда барча ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг қамровли ҳуқуқий асосни шакллантиради.

Битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЙИ муносабатларида янги босқични бошлаб беради ҳамда кўп қиррали шерикликни мисли кўрилмаган юксак даражага олиб чиқади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid