platina.uz

Осиё чемпионлари Тошкентда тантанали кутиб олинди

Уларга давлат мукофотлари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар топширилди. 

Спорт
18 соат аввал
Осиё чемпионлари Тошкентда тантанали кутиб олинди

Тошкентда Осиё чемпионлари кутиб олинди.

21 апрел куни Тошкент халқаро аэропортининг учинчи терминалида Саудия Арабистонида футбол бўйича ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон терма жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тантанали маросим доирасида Президентнинг Фармонларига биноан ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва бош мураббийига Давлат мукофотлари ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар топширилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+