platina.uz

Михаил Саакашвили 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Собиқ президент қиммат курортларда дам олиш, косметик клиникалар ва кийим-кечак сотиб олишга қарийб саккиз миллион лари сарфлашда айбланган. 

Жаҳон
22 соат аввал
Михаил Саакашвили 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Грузиянинг собиқ президенти тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Михаил Саакашвили 2009-2013 йилларда бюджет маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилган. Прокуратура маълумотларига кўра, бу вақт ичида собиқ президент қиммат курортларда дам олиш, гўзаллик клиникаларига ташриф буюриш ва кийим-кечак сотиб олишга қарийб саккиз миллион лари сарфлаган.

"Рўйхатда Лондонда 28 600 долларга сотиб олинган еттита куртка ва кашмир спорт пальтоси, шунингдек, 4 600 долларга қўлда ишланган иккита костюм бор", деб ёзади Грузиянинг Newsgeorgia нашри.

Қимматбаҳо кийим-кечаклар туфайли суд жараёни "кўйлак иши" деб аталди.

Тбилиси суди қарори билан Саакашвили тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Собиқ сиёсатчи ҳукмга рози эмас. Унинг таъкидлашича, "кўйлак иши" унинг коррупцияга қарши курашчи обрўсига путур етказиш учун очилган.

Бу Саакашвилининг "Грузия орзуси" партияси ҳукмронлиги давридаги учинчи ҳукмидир. У аллақачон сиёсий рақибларига ҳужум уюштиргани учун жазони ўтамоқда. Бундан ташқари, яна иккита иш кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Грузиядаги оммавий норозилик намойишлари фонида 2024 йил декабр ойи охирида Михаил Кавелашвили расман мамлакат президенти лавозимини эгаллаган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+