platina.uz

Ўзбекистон U17 Шимолий Кореяни тор-мор этди

Энди финалда мезбон ва гуруҳдоши Саудия Арабистонига қарши ўйнайди.

Спорт
4 кун аввал, 0:13
Ўзбекистон U17 Шимолий Кореяни тор-мор этди

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Корея термасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ўйин анча шиддатли бошланди. Корейслар ҳужумга ўтишди, бизникилар ҳам муносиб жавоблар берди.

Дастлабки ярим соатга етар-етмас, рақибларимиз қўполлик қилди ва уларга нисбатан пеналти белгиланди. Аммо 11 метрлик зарбани дарвозабон қайтардию кўп ўтмай, Ҳасанов чиройли гол билан ҳисобни очди.

41-дақиқада ўйинда иккинчи сариқ карточкасини олган Кан Мён Бом майдондан четлатилди. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи таймда майдонга тушган Рустамов 62-дақиқада гол урди, 65-дақиқада эса Шукуруллаев ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Нариги ўйинда мезбон Саудия Арабистони термаси Жанубий Кореяни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Энди 20 апрел куни ўтадиган финалда Саудия ва Ўзбекистон термалари куч синашади.

Осиё кубоги U17, ярим финал

Ўзбекистон - Шимолий Корея 3:0
Голлар: Ҳасанов 31, Рустамов 62, Шукуруллаев 65.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+