platina.uz

Трамп маъмурияти Ўзбекистонни бошқаларга намуна қилиб кўрсатди

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм 131 нафар муҳожирнинг ортга қайтарилиши ҳақида гапирди. 

Сиёсат
5 кун аввал, 13:08
Трамп маъмурияти Ўзбекистонни бошқаларга намуна қилиб кўрсатди

Ўзбекистон томони 131 ноқонуний муҳожирни ортга қайтарди. Бу АҚШ томонидан олқишланган.

Қайтарилганлар орасида ўзбекистонликлардан ташқари, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бор.

АҚШ Ички хавфсизлик вазири (DHS) Кристи Ноэм 131 нафар ноқонуний муҳожирни ўз ватанига қайтариш учун чартер рейс ташкил этгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида эътироф этган.

“Хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз”, дейди америкалик амалдор.

Fox News Трамп маъмуриятига таяниб ёзишича, ушбу репатриация битими АҚШнинг бошқа давлатлар билан миграция масалалари бўйича қандай ҳамкорлик қилишини кўрсатиб берадиган намуна ҳисобланади. Битим АҚШ Давлат департаменти, Ички хавфсизлик вазирлиги, Оқ уй ва Миллий хавфсизлик кенгаши ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасида бир неча ой давом этган дипломатик музокаралар натижаси саналади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+