Сирдарёда 37 млрд. сўмдан ошиқ давлат харидларида қонун бузилиши аниқланди

Ҳолатлар  Сирдарё вилояти автомобил йўллари бошқармаси тизим ташкилотларида аниқланган. 

Сирдарёда 37 млрд. сўмдан ошиқ давлат харидларида қонун бузилиши аниқланди

Сирдарёда 37 миллиард сўмдан ошиқ давлат харидида қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти автомобил йўллари бошқармаси тизим ташкилотларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан жорий йилнинг март-июль ойларида ўрганиш ишлари ўтказилган. 

Ўрганишлар натижасида  мазкур бошқарманинг тизим ташкилотлари: Боёвут, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос ва Гулистон туманларида жойлашган унитар корхоналари томонидан ўтказилган бошланғич қиймати 37 млрд сўмдан ортиқ бўлган 67 та харидларда қонун бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Жумладан ушбу ўтказилган  давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган дастлабки малака танлови, харид қилиш тартиб-таомили, танлашни ўтказиш талаблари бузилишига йўл қўйилган. 

Шунингдек, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунда белгиланган савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+