Энди фирибгарлар бировнинг номига кредит расмийлаштира олмайдилар

Янги хизмат билан фойдаланувчи ўз кредит тарихини ўрганилишини чеклаб қўйиши мумкин бўлади. 

Иқтисод
18 июль, 15:17
Энди фирибгарлар бировнинг номига кредит расмийлаштира олмайдилар

Эндиликда фирибгарлар бировнинг номига кредит ололмайди. Янги ишга туширилган хизмат билан фойдаланувчи ўз кредит тарихини ўрганилишини чеклаб қўйиши мумкин бўлади. 

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси кредит ахбороти субъектларининг кредит тарихи ва унга оид маълумотларни ҳимоя қилиниши борасида кўрилаётган қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилиши мақсадида, 2024 йилнинг 20 июнь санасидан "FREEZE" хизматини тест режимида ишга туширганини маълум қилди.

Мазкур хизмат орқали кредит ахбороти субъектлари (жисмоний шахслар) ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар  томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича)KATM Кредит бюросидан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади ва кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу хизматдан дастлаб веб-сайт  орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан эса хизмат пуллик асосида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 0,03 баробари миқдоридаги (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳақ эвазига амалга оширилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+