Россиялик мухолифатчи Навалний вафот этди

Кремл ўлим юзасидан изоҳ берди. 

Жаҳон
16 февраль, 16:39
Россиялик мухолифатчи Навалний вафот этди

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди. Федерал жазони ижро этиш хизмати буни тасдиқлади. 

Расмий хабарга кўра,  Навалний қамоқхонада ўзини ёмон ҳис этган ва ҳушини йўқотган. 

Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда. 

"Коммерсант"  нашрига кўра,  ҳодисага Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам муносабат билдирди. Песковнинг айтишича,  Навалнийнинг ўлими Россия президенти Владимир Путинга етказилган. 

Навалний мавжуд тузум ва Путинни танқид қилиши билан машҳур эди.

У 2020 йилда заҳарланган ва кейинчалик Европада даволаниб қайтгач,  аввал 3,5 йил кейин эса 19 йилга қамалганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+