Чиқинди ташлаганларни ушлаб берганлар қўшимча пул ишлаб олади

Бу таклиф Экология, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда Миллий гвардия томонидан берилган.

Жамият
6 январь, 18:39
Чиқинди ташлаганларни ушлаб берганлар қўшимча пул ишлаб олади

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларни ушлаб берган фуқаролар ва ваколатли органлар маълум миқдорда моддий рағбатлантирилади.

Бу таклифлар Экология, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда Миллий гвардия томонидан берилган.

Масалан, машина йўлларига фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилади. Бунда тадбиркорлар жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган мaблaғлapнинг 20 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Шунингдек, аҳолига ўз ташаббуси билан чиқиндихоналарга айланган ёки тизимли равишда чиқиндилар ноқонуний равишда ташлаб кетиладиган ҳудудларда ўз маблағлари ҳисобидан фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш юзасидан Экология вазирлигига буюртма бериш имконияти яратилади. Бунда ундирилган жариманинг 20 фоизи буюртма берган шахсларга ўтказилади.

Экологик патрулга жалб қилинган Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ушбу ходимларни рағбатлатиришга йўналтирилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+