Озарбайжон тарихий сайловларга тайёрланмоқда

Сиёсий шарҳловчи бўлажак сиёсий жараён ҳақида гапирди.

Сиёсат
22 январь, 10:30
Озарбайжон тарихий сайловларга тайёрланмоқда

Мамлакатнинг барча ҳудудларида суверенитет тўлиқ тикланганидан кейин 7 феврал куни бўлиб ўтадиган Озарбайжон Президенти сайлови муҳим тарихий ва сиёсий воқеадир.

"Озарбайжонлик сайловчи охирги ўттиз йил ичида биринчи марта ҳудудий яхлитлиги тўлиқ таъминланган ва Қорабоғ муаммосини тўлиқ ҳал қилиб, тарихий адолатни тиклаган давлат фуқароси бўлди. Шу нуқтаи назардан қараганда, сайловлар Озарбайжон халқининг давлат сифатида келажакдаги хавфсизлигини таъминлаш ва янги кўп векторли ривожланиш стратегиясини амалга ошириш борасидаги сиёсий иродаси ифодасига ҳам айланади”.

Бу ҳақда сиёсий шарҳловчи, “Ёш ислоҳотчилар” жамоат бирлашмаси раиси Фарид Шаҳбазли маълум қилди. Унинг фикрича, Озарбайжонда жуда демократик ва қулай сайлов муҳити мавжуд. Сайловни халқаро сайлов стандартларига мувофиқ эркин ва ошкора ўтказиш учун кучли сиёсий ирода мавжудлигини таъкидлади:

“Президентликка номзодларни рўйхатга олиш жараёнида ҳам, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётган ҳозирги даврда ҳам барча номзодлар учун тенг шароитлар яратилган. Амалдаги ҳукумат номзодидан ташқари, мухолифат партиялари вакиллари ва бетараф номзодлар ҳам рақобатлашмоқда.

Президентликка барча номзодлар қонунда яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда мустақил равишда сайловолди ташвиқотини амалга ошириши мумкин. Айни пайтда маҳаллий ва халқаро кузатувчилар томонидан сайловга катта қизиқиш билдирилмоқда. Ўз кузатувларига асосланиб, улар Озарбайжонда шаффоф сайлов муҳити мавжудлигини қайд этишади. Энг муҳими, Озарбайжон фуқаролари сайлов жараёнига катта қизиқиш билдирмоқда.

Ишончим комилки, сайлов куни барча фуқароларимиз ўзи фаол қўллаб-қувватлаган номзодга овоз беради”.

Фарид Шаҳбазлининг сўзларига кўра, шу пайтгача бўлиб ўтган барча сайловларда барча номзодлар платформасининг асосий тезиси мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўлди: 

"Аммо, ҳозир бутун мамлакатимиз ҳудудида суверенитетимиз тўлиқ тикланди. Бу ҳақиқатни мамлакат Президенти Илҳом Алиев яратган, бунинг ўзи уни сайлов фаворитига айлантириш учун етарли. Бошқа томондан, Илҳом Алиевнинг президент этиб сайланиши нафақат Озарбайжон халқи ва давлати учун муҳим, деб ҳисоблайман.

Бу ҳам туркий дунё мамлакатлари интеграцияси ва туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга принципиал ва изчил ёрдам бераётган етакчи сифатида бутун турк дунёси учун жуда муҳим”.

Эслатиб ўтамиз,  7 февралдаги сайловлар мустақил Озарбайжон тарихидаги тўққизинчи президентлик сайловларидир. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+