platina.uz
Жамият

ИИБ ходимлари споттерларни ноқонуний ушлагани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда ёш споттерларнинг қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

ИИБ ходимлари споттерларни ноқонуний ушлагани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда ёш споттерларнинг қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. 2022 йил 26 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Ависпоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда споттинг ҳаракати расман қонунийлаштирилган.

Воқеа Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида содир бўлган. Болалар ҳаво бандаргоҳи чегараларини бузмаган ҳолда Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида туриб самолётларни суратга олган.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, компания Ўзбекистондаги споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлайди ва ёш авлод ушбу ҳобби билан шуғулланишига тўсқинлик қилмайди.

Компания йил бошидан буён Тошкент аэропорти ҳудудида 30 га яқин режали ва режадан ташқари споттинг-турлар ташкил этилганини таъкидлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid